Липа - соғлом ва барқарор муҳит гарови!

Липа - соғлом ва барқарор муҳит гарови!

Липа - соғлом ва барқарор муҳит гарови!

Экологик вазиятнинг ёмонлашуви ва ҳавонинг юқори даражада ифлосланишини ҳисобга олиб, Баҳор гуллари компанияси атроф-муҳитга, жумладан, ҳаво сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи Липа ўсимлигини экишни тавсия қилади.


Сабаби ушбу ўсимлик карбонат ангидридни самарали қабул қилиш ва кислородни чиқариш хусусиятига эга, ҳам манзарангизни безайди, ҳам атрофдаги чанглардан зарарсизлантиради. Айниқса ишлаб чиқарувчи ёки маиший хизмат кўрсатувчи корхоналардан чиқаётган тутун, бадбўй ҳидлардан ҳимоя қилиб, ўзидан хушбўй ифор таратади. Липа ўсимлигидан ҳатто шифобахш ичимликлар тайёрланади. Қайсидир бемор одамнинг ҳам дардига даво топилар...

Шунинг учун Липа ўсимлиги ҳар биримизнинг хонадонимизда ёки корхонамизда бўлиши зарур, биргина Липа ўсимлигини экиш орқали табиатга фойда келтириб, атрофдагиларга оз бўлса-да соғлом ва барқарор муҳит ҳадя қила олишимиз мумкин.

Унутманг, бугун биз эътиборсиз бўлсак, эртага жабр чекувчи ҳам ўзимиз бўлишимиз мумкин.

Соғлом_муҳит_ҳадя_эт  челленжига сиз ҳам қўшилинг!

#soglom_muhit_hadya_et






Добавить комментарий